Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси ташкилотчилари яна 2,4 млрд доллар пул сўрашмоқда
Аввалроқ Олимпиада бюджети 13 млрд доллар деб баҳоланганди.
2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини ташкил қилиш учун яна 2,4 млрд доллар талаб қилинади. Бу ҳақда ўйинлар ташкилий қўмитаси ижрочи директори Тосиро Муто маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 1,5 млрд доллари ўйинлар санасини кўчириш билан боғлиқ оператив эҳтиёжлар, яна 900 млн доллар коронавирусга қарши курашиш чоралари учун сарфланади.
Муто харажатларни пасайтириш учун ташкилотчилар барча имкониятларни ишга солаётганини таъкидлади.
Аввалроқ Олимпиада бюджети 13 млрд доллар деб баҳоланганди.
Токио Олимпиадаси ва Паралимпиадаси 2020 йил ёзда бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли бир йил ортга сурилди. Эндиликда Олимпиада 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпиада эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
17:15 / 27.04.2026