Жаҳон | 21:15 / 05.12.2020
6923
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда автобуснинг эстакададан қулаб тушиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Автобус 35 метр баландликдан қулаб тушган.

Фото: g1.globo.com

Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида йўловчи автобуси эстакададан қулаб тушди. Бу ҳақда G1 телеканали хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлган.

Автобус 35 метр баландликдан қулаб тушган.

Ҳалокатга тормоз ишламай қолганлиги сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

 Қайд этилишича, 23 киши жароҳатланган. Ҳайдовчи ва яна беш нафар йўловчи воқеа жойидан ғойиб бўлган. Полиция ҳайдовчини қидирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид