Спорт | 19:21 / 05.12.2020
6248
1 дақиқада ўқилади

Майдонда «юлдузлар»: Тошкентда «Чемпионлар Кубоги» хайрия тадбири бўлиб ўтди

5 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси «Чемпионлар Кубоги» хайрия турнирини ўтказди. “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилган тадбир давомида ўсмирлар орасида маҳаллалараро турнир финали ва Тошкент шаҳар жамоаси - Ўзбекистон жамоаси кўргазмали баҳси бўлиб ўтди.

Тошкент жамоаси таркибида Равшан Эрматов, Сервер Жепаров, Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов, Мурод Алиев, Ўзбекистон жамоаси таркибида эса Рустам Забиров, Фарҳод Магомедов, Илҳом Шарипов ва бошқа юлдузлар тўп тепдилар.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ёш спортчиларга совғалар, жумладан, спорт анжомларини топширдилар.

Қуйида хайрия мақсадида ўтказилган ушбу “юлдузли” шоу-тадбирнинг ёрқин онлари муҳрланган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

adcEBooXwndIR8nI9or8HfVivv2siKoj.jpg (1280×837)

 

 

Суратлар муаллифи Муҳаммаджон Ғаниев

Мавзуга оид