Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳомиладор аёлларнинг деярли учдан бир қисми анемиядан азият чекади — ЮНИСЕФ
Ўзбекистонда ҳомиладор аёллар ва кичик ёшдаги болаларнинг катта қисмида овқатланиш рациони талаб даражасида эмас. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистонда болалар саломатлиги ва таълими ҳақида тақдим этган ҳисоботида қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда охирги 20 йил давомида репродуктив ёшдаги (15–49 ёш) ва ҳомиладор аёллар овқатланишининг умумий аҳволи яхшилангани кузатилди. Шундай бўлса-да, фарзанд кўриш ёшидаги аёллар ҳануз тўғри овқатланишга эриша олмаяпти: ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг қарийб 20 фоизи анемияга чалинган, ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг деярли ярмида фолат танқислиги мавжуд. Ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг тахминан беш нафаридан бирида В12 витамини танқислиги қайд этилади.
Ҳомиладор аёлларнинг овқатланишида ҳам муаммолар мавжуд: унинг қарийб учдан бир қисми анемиядан азият чекади.
Бундан ташқари, ҳомиладор аёлларнинг ярмигина минимал мақбул диета хилма-хиллигига амал қилади ва бундай аёлларнинг ҳар ўн нафаридан биригина тавсия этиладиган А витаминли қўшимчаларни, ҳар уч нафаридан биригина поливитаминли таблеткаларни қабул қилади.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонда чақалоқлар ва болаларни овқатлантириш масаласи ҳануз яхшиланишни талаб этади: 6 ойликкача бўлган болаларнинг атиги 50 фоизи фақат кўкрак сути билан боқилади; 5 ёшгача бўлган болаларнинг учдан бир қисмигина минимал даражада мақбул турли озуқалар билан таъминланади ва уларнинг фақат 5 фоизигагина минимал даражада мақбул овқатлар рациони берилади.
Болалар орасида микроэлементлар танқислиги кенг тарқалган: болаларнинг 15 фоизи анемияга чалинган, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 50 фоиздан ортиғида темир етишмовчилиги ва 6 фоизида А витамини танқислиги аниқланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистондаги болаларнинг 9 фоизи ўсишдан орқада қолиш аломатларига эга. 2 фоизида эса етарлича овқатланмаслик белгилари (озғинлик) кузатилади.
Мавзуга оид
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026
Трамп тиббий кўрикдан ўтди: унга озиш тавсия қилинди
21:07 / 11.05.2026