19:35 / 07.12.2020
3065

Artel компанияси барчангизни яқинлашиб келаётган Конституция куни билан самимий қутлайди

Artel компанияси барча ўзбекистонликларни давлатимизнинг энг муҳим айёмларидан бири бўлмиш Конституция куни билан чин дилдан қутлайди. Барчангизга тинчлик-хотиржамлик, оилангизга бахт-саодат, хонадонингизга файз-барака тилайди. Барча ниятларингиз амалга ошишини, давлатимиз равнақи йўлида амалга ошираётган тинимсиз меҳнатингизга омад доимо ёр бўлишини тилаб қолади.

Давлатимиз Конституцияси ҳар биримиз учун Ватанимиз озодлигининг шаҳодати сифатида алоҳида қадрга эга. Конституция юртимиз аҳолисига хос бўлган адолат, меҳр-шафқат, инсонпарварлик каби фазилатлар ва халқимизнинг кўп йиллик тажрибасига асосланган ҳолда яратилган. Мана 28 йилдирки давлатимиз асосий қонуни юртимиз равнақи, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган мустаҳкам пойдевор бўлиб келмоқда. Конституция билан ҳимояланган фуқаро бахтли, ўз мақсадларини амалга ошириш ва янги чўққиларни забт этиш учун барча имкониятларга эга. Конституция билан ҳимояланган замонавий Ўзбекистон маърифатпарвар аждодларимизнинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрлик орзусини, халқимиз тарихий анъаналарини ўзида мужассам этган десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Азиз юртдошлар, бу улуғ кун сизга бахт-саодат ато этсин, ўйлаган барча эзгу ниятларингиз, орзу-умидларингиз амалга ошсин. Artel компанияси сизга соғлик-саломатлик, узоқ умр тилайди. Ватанимиз доимо тинч-осуда, халқимиз омон бўлсин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top