Фарғона водийсидаги қадимий мегалитик цивилизация ҳақида ҳужжатли фильм тақдим қилинди
Шу йилнинг 5 декабр куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Фарғона водийсидаги милоддан аввалги 3-5 минг йилликларга оид йўқолган мегалитик цивилизация ҳақида ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тақдимотда лойиҳа жамоаси экспедиция давомида иштирокчиларнинг қандай қилиб қийинчиликларни енгиб ўтганлиги, кимларнинг қабрларини топганликлари ва нега ушбу фильм биринчи қадам эканлигини гапириб беришди.
Маълум қилишича, ўзбекистонлик олимлар томонидан ташкил этилган экспедиция Фарғона водийси ҳудудидаги йўқолган мегалитик цивилизацияларни аниқлаган. Мегалитлар — бу улкан тош иншоотлари. Бу каби тузилмалар бизга Стоунхендж мисолида маълум. Бундай жойлар жуда кўп бўлиб, улар Италия, Испания, Озарбойжон ва Ўзбекистонда жойлашган.
«Бу каби маълумотларни жамлаш учун тарих фанлари доктори Владимир Карасёв ва тарих фанлари номзоди Константин Крахмал узоқ вақт давомида архивлар ва кутубхоналарда изланишлар олиб боришди, бошқа маданиятлар билан ўхшашлик ва боғлиқликларни излашди», — дейди лойиҳа ташкилотчилари.
Мегалитик иншоотларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг қурилишида цементдан фойдаланилмаган. Бундай иншоотлар тош асри ҳали цемент маълум бўлмаган даврда яратилган ва шу сабабли, бу давр одамлари кичик тошлардан мустаҳкам иншоотлар қуришни билишмаган. Иншоот мустаҳкам бўлиши учун эса катта тош блокларидан фойдаланган.
«Археолог касби қизиқарли бўлса-да, бугунги кунда ёшларни ўзига жалб қила олмаяпти. Ҳа, бу баъзида узоқ ва чарчатувчи иш бўлади. Аммо бу билан унинг аҳамияти камайиб қолмайди. У бизга турли оламларни очиб беради. Ҳиссиётли эшитилиши мумкин, лекин бу ҳақиқат», — дейди лойиҳа ташаббускори Бехруз Хамзаев. — Келгусида бу каби лойиҳаларга ёш археологларни жалб этишни режалаштирмоқдамиз; уларга майдонда ишлаш археологиянинг кичик бир қисми эканлигини тушунтириш муҳимдир. Асосий иш бошда, топилмаларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, у ёки бу предметнинг вазифасини аниқлаш, янгиликни кашф этиш жараёнида содир бўлади».
Экспедиция натижаларига кўра тўлиқ метражли ҳужжатли фильм суратга олинди. Лойиҳа Ўзбекистон миллий университети, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ziуо Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди томонидан қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
17:29 / 04.07.2023
Ўзбекистонга чегарадош гўзал маскан – Олабуқа манзаралари
17:43 / 01.06.2023
Водий вилоятлари айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти
15:43 / 09.08.2022
Фарғона водийси тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
10:58 / 15.06.2022