21:29 / 07.12.2020
12712

Ҳиндистонда юзлаб кишилар чалинган номаълум касалликнинг эҳтимолий сабаби маълум қилинди

Аввалроқ Ҳиндистон жанубидаги Андхра-Прадеш штатида жойлашган Элуру шаҳрида номаълум касаллик авж ола бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Касалликдан бир киши вафот этиб, 315 киши худди шу касаллик белгилари билан касалхонага ётқизилган.

Фото: twitter.com/timesofindia

Ҳиндистонда қарийб 400 кишида кузатилган номаълум касалликка чивинларга қарши восита сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу мутахассисларнинг тахмини холос. Касаллик қўзғатувчиси ҳозирча аниқланмаган.  

Аввалроқ Ҳиндистон жанубидаги Андхра-Прадеш штатида жойлашган Элуру шаҳрида номаълум касаллик авж ола бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Касалликдан бир киши вафот этиб, 315 киши худди шу касаллик белгилари билан касалхонага ётқизилган.

The Hindu газетаси маълум қилишича, беморларда бош айланиши, бош оғриғи ва эпилепсия (тутқаноқ) симптомлари кузатилган.

 The Times of India маълумотларига қараганда, касалланганлар 5 декабр, шанба куни шифокорларга мурожаат қила бошлаган. Ўша куни номаълум касаллик белгилари Элурунинг турли ҳудудларида яшовчи 45 кишида аниқланган.

 Штат соғлиқни сақлаш вазири Кали Кришна Шринаваснинг сўзларига кўра, шу кунларда шифохоналарга олиб келинганларнинг барчасида коронавирус тести манфий натижа берган.

Top