Ўзбекистон | 09:10 / 07.12.2020
10461
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков Фарғонага ташриф буюради

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков Боткен ва Ўш вилоятларига ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Артём Новиков Фото: kabar.kg

7-9 декабр кунлари бош вазир вазифасини бажарувчи, Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков Боткен ва Ўш вилоятларига боради.

Артём Новиков сафар доирасида саноат объектлари фаолияти билан танишади, Исфана шаҳридаги аэропортнинг очилиш маросимида иштирок этади ва Қадамжой шаҳрида касалхона қурилиши билан танишади.

«Шунингдек, амалий ташриф доирасида бош вазир вазифасини бажарувчи жорий йил 8 декабр куни Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди вилоятларда ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистон чегараолди вилоятлари ҳокимлари кенгаши йиғилишида иштирок этади», — дейилади хабарда. 

Сафар якунида Артём Новиков «Эргаштом» назорат-ўтказиш пункти фаолияти билан танишади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид