Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги «Афросиёб-палас» меҳмонхонаси 43,3 млрд сўмга сотилди
Жорий йилнинг 9 ноябр куни Самарқанддаги «Афросиёб палас» меҳмонхонаси янги шартлар билан қайтадан сотувга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Унга кўра, меҳмонхонанинг бошланғич нархи 5,4 млрд сўмдан 27,4 млрд сўмга кўтарилган ва унга 12 млн доллар инвестиция сарфлаш мажбурияти бекор қилинган.
Шунингдек, меҳмонхонани сотиб олган харидор уни 2022 йил 1 январ кунига қадар Маданият вазирлиги ва ЮНEСКО билан келишилган ҳолда тўрт юлдузли қилиб реконструкция қилиши, меҳмонхонанинг барча қарзларини қоплаши каби шартлар қўйилган.
2018 йилда «Афросиёб палас» Сингапурнинг «Exim Investments Ple LTD» компаниясига ўтган ва у меҳмонхонани таъмирлаш учун маблағ сарфлаши керак эди. Инвестор шартномада белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажармагани учун шартнома бекор қилинган.
Навбатдаги аукцион савдоларида «Афросиёб-палас» меҳмонхона мажмуасининг савдолари якунланди. Унда 3та иштирокчи қатнашди. Бошланғич нархи 27,4 млрд сўм бўлган давлат активи 29 қадам билан 43,3 млрд сўмга сотилди.
Маълумот учун, ушбу давлат активини сотиб олган ғолиб 2022 йил 1 апрелга қадар 100та янги иш ўрни яратиши керак.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025