Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада ҳар бир фуқароси учун тўрт дозадан COVID-вакцина сотиб олди
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсат берса, келгуси ҳафтадан аҳолини эмлаш бошланади.
Канада 154 млн нафар кишига етадиган ҳажмда COVID-19 вакцинаси сотиб олди. Мамлакат аҳолиси сони эса 40 миллион нафардан озроқни ташкил этади, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.
Қайд этилишича, 7 декабр куни Канада ҳукумати Moderna компанияси вакцинасига берилган буюртмани 40 млн дозагача оширган. Pfizer компаниясининг дастлабки 249 минг доза вакцинаси мамлакатга келгуси ҳафтада келтирилади.
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсат берса, келгуси ҳафтадан аҳолини эмлаш бошланади.
Ҳозирда Канада аҳолини вакцина билан таъминлаш бўйича етакчилик қилмоқда. Bloomberg агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, Канадада 400 фоиз аҳоли учун вакцина мавжуд, Буюк Британияда бу кўрсаткич 295, Австралияда 269 фоизни ташкил этади.
Шу билан бирга, Канада коронавирусга қарши вакцинанинг бир қисмини қашшоқ мамлакатларга тақдим этишни режалаштирган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026