Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда шариат меъёрларига асосланган ипотекани йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Давлат думаси депутати Расул Боташевнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус Марказий банкда ташкил этилган махсус комиссия томонидан муҳокама қилинмоқда.
Россияда шариат меъёрларига асосланган ҳолда уй-жой сотиб олишни молиялаштиришни кўзда тутувчи махсус ипотекани йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунда ссудага фоиз қўйилмайди, балки уй-жойнинг таннархи ва унинг сотилиш нархи ўртасидаги тафовут миқдори ҳисобга олинади. Бу ҳақда Бошқирдистон ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳалол ипотека ва ислом банкларига бўлган талаб ўсиб бормоқда. Давлат думаси депутати Расул Боташевнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус Марказий банкда ташкил этилган махсус комиссия томонидан муҳокама қилинмоқда.
«Ҳалол мавзуси бу нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки турмуш тарзи ҳамдир. Мазкур бизнеснинг ривожи истеъмолчилар ишончига боғлиқ, шу боис уни диний-ахлоқий қадриятларни ҳисобга олган ҳолда олиб бориш лозим», — деди Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси Талгат Тожиддин Уфада бўлиб ўтган халқаро бизнес ҳафталигида.
Россияда аввалроқ ёшлар учун имтиёзли ипотека дастури эълон қилинганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026