Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияликларга мамлакатни тарк этишга тақиқлов яна 3 ойга узайтирилди
Фото: EPA-EFE
Австралияликларга коронавирусга қарши кураш доирасида хорижга чиқиш ва круиз саёҳатларига жўнашга тақиқлов яна 3 ойга узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Грег Хантга таяниб The New Daily портали хабар берди.
Хантнинг таъкидлашича, 2015 йилда қабул қилинган биохавфсизлик ҳақидаги қонунга кўра, биологик хавфсизликнинг фавқулодда даври яна 3 ойга узайтирилди.
Австралияни тарк этишга аввалги тақиқлов 17 декабрда ўз поёнига етиши керак эди. Эндиликда у камида 17 мартгача амал қилади.
“Австралия халқаро ҳамжамият хавфсизликда бўлмагунча тўлиқ хавфсизликда бўлмайди. Хорижда хавфлар улкан, агар биз ушбу муҳим чораларни қўллаб-қувватламасак, австралияликларни ҳимоя қилмаган бўламиз”, деб айтган Хант.
Австралияда сўнгги суткада битта касалланиш ҳолати қайд этилган. Айни вақтда мамлакатда 42 киши инфекциядан даволанмоқда. Австралияда коронавирус тарқалиши маркази бўлган Виктория штатида 39 кундан бери касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Мамлакатда умумий ҳисобда пандемия бошидан бери 28 минг киши вирусга чалинган, 908 киши инфекциядан вафот этган.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026