Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерполнинг интернет-фирибгарларга қарши операцияси давомида 20 мингдан ортиқ киши қўлга олинди
Интерпол 1 сентябрдан буён 35та мамлакатда махсус операция ўтказди.
Интерполнинг Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги билан ҳамкорликда телефон ва интернет-фирибгарларга қарши ўтказган халқаро операцияси давомида 20 мингдан ортиқ киши қўлга олинди ва 150 млн доллардан ортиқ пул мусодара қилинди. Бу ҳақда Интерпол матбуот хизмати хабар берди.
“First Light (“Биринчи ёруғлик”) номи остида ўтказилган операция ноябр ойида қуйидаги натижа билан якунланди: 10,3 мингта манзилда тинтув ўтказилди, пул ювиш билан шуғулланувчи 21,5 мингдан ортиқ оператор, фирибгар ва шахслар қўлга олинди, 310та банк ҳисобрақами музлатилди, 153,9 млн доллар мусодара қилинди”, — дейилади 1 сентябрдан буён 35та мамлакатда ўтказилган операция бўйича ҳисоботда.
Интерполнинг қайд этишича, интернет туфайли фирибгарлик жиноятлари трансмиллий тусга эга бўлиб бормоқда, жиноят қурбонларининг маблағлари хориждаги рақамларга ўтказилмоқда ва бошқа давлатларда ўзлаштирилмоқда.
“COVID-19 пандемияси телекоммуникация ва ижтимоий муҳандислик соҳасидаги фирибгарлик ҳолатларининг ўсишига олиб келди. “Биринчи ёруғлик” операцияси муваффақиятли якунланди, аммо келгусида бу таҳдидга қарши курашиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янада кенгроқ глобал коалицияси талаб қилинади”, — деди Интерполнинг Пекиндаги миллий бюроси раҳбари Дуан Даки.
Мавзуга оид
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026
Равшан Муҳитдинов ҳам халқаро қидирувга берилган
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026