Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испаниядаги ҳайвонот боғида 4та шер коронавирус билан зарарланди
Испаниянинг Барселона шаҳридаги ҳайвонот боғида 4та шерда коронавирусга таҳлил мусбат чиқди.
Nine News нашрининг хабар беришича, шерлардан бирида шамоллаш аломати кузатилгандан кейин барча шерлардан таҳлил учун суртмалар олинган.
Таҳлиллар 16 ёшли 3та урғочи ва 4 ёшли эркак шерда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, ҳайвонот боғининг икки ходимида коронавирусга мусбат тест чиққан. Ҳайвонот боғи раҳбариятининг тахминича, вирус одамларга ҳайвонлардан эмас, аксинча одамлардан шерларга юққан.
“Шерларга ветеринар ёрдам берилди. Уларда енгил гриппга ўхшаш ҳолат кузатилган”, деб маълумот беришган ҳайвонот боғи вакиллари. Уларнинг таъкидлашича, шерларда йўтал ва аксиришдан ташқари барча аломатлар 15 кундан кейин ўтиб кетган.
Аввалроқ олимлар чўчқа, каламуш, қушлар каби жонзотларда коронавирусга иммунитет борлиги сабабини тушунтириб беришганди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, бу жонзотларда ACE2 рецепторлари таҳлили давомида вируснинг оқсил “тожлари”га ҳужайраларга бирикишга имкон берувчи ва бунинг оқибатида ҳужайрага киришга тўсқинлик қилувчи мутациялар борлиги аниқланган.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:16 / 05.05.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди
12:06 / 11.02.2025
Хонадонида шер боласини ноқонуний сақлаб келган фуқаро аниқланди
23:58 / 17.12.2024