Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонида шер боласини ноқонуний сақлаб келган фуқаро аниқланди
Бухоро вилояти Ромитан туманида ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди.
Вилоят Экология бошқармаси маълум қилишича, Ромитан туманининг Қоқиштувон маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат Бухоро вилояти Экология бошқармаси, туман ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўрганилди. Текширув натижасида фуқаро тегишли рухсатномасиз ёввойи ҳайвонни асраб келаётгани тасдиқланди.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилди.
Шер боласи эса вақтинчалик ҳайвонот боғига жойлаштирилди. Суд қарори эълон қилинганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади.
Мавзуга оид
21:12 / 10.05.2026
Бухорода 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси маст экани маълум бўлди
20:16 / 05.05.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди
23:58 / 17.12.2024
Паркентда шерлар ҳужуми оқибатида қоровул ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:25 / 17.12.2024