Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Рамзон Қодировга алоқадор ташкилотлар ва шахсларга қарши санкциялар киритди
АҚШ “Магнитский қонуни” доирасида инсон ҳуқуқлари бузилиши учун Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга алоқадор бир қатор ташкилотлар ва шахсларга қарши санкциялар киритди. Улар орасида “Аҳмат” футбол клуби ва Аҳмад Қодиров жамғармаси бор.
Санкциялар рўйхатига умумий ҳисобда 13 шахс, жумладан Чеченистон раҳбариятининг 3 аъзоси киритилган.
Санкциялар остига Россия Миллий гвардияси бошлиғининг Чеченистон бўйича ўринбосари Даниил Мартинов, Чеченистон бош вазири ўринбосари Вахит Усмаев, Россия президентининг Чеченистондаги доимий вакили Зияд Сабсаби, Рамзон Қодировнинг от спорти бўйича шахсий мураббийси Сатиш Симар (БАА фуқароси) ва Европадаги вакили Тимур Дугазаев (Германия фуқароси) тушган.
Шунингдек, санкциялар рўйхатига “Аҳмат” жанг ва футбол клублари, Absolute Championship Akhmat промоутерлик компанияси Рамзон Қодиров билан алоқага эгалик учун, “Чеченистон маъданли сувлари” (“Чеченские минеральные воды”) ва “МегаСтройИнвест” компаниялари эса Аҳмад Қодиров жамғармаси билан алоқага эгалик учун киритилган.
Бундан ташқари, санкциялар остига Гаитининг 3 нафар фуқароси ва яманлик ҳусийчиларга алоқадор 5 киши тушган.
Рамзон Қодировнинг ўзи “Магнитский рўйхати” га 2017 йилда инсон ҳуқуқларини бузиш учун киритилган. АҚШ ҳукумати Қодировни россиялик мухолифатчи Борис Немцовнинг ўлдирилишига, одамларни ўғирлашга, қийноқларга алоқадор деб ҳисоблайди.
7 декабрда Европа иттифоқи АҚШнинг “Магнитский рўйхати” муқобилини тасдиқлади. Ушбу санкциялар рўйхати инсон ҳуқуқлари қаерда бузилганидан қатъи назар, санкциялар киритиш имконини беради. Ҳозирча ушбу рўйхатга ҳеч ким киритилмаган.
Мавзуга оид
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024