Жаҳон | 18:15 / 10.12.2020
12432
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Бокудаги парадда Арманистонни "ақлини йиғиб олиш"га чақирди

Бокуда бўлиб ўтган ҳарбий парадда 3 мингдан ортиқ ҳарбий, шунингдек, туркиялик ҳарбий хизматчилар гуруҳи иштирок этди.

Фото: Anadolu Agency

Бокудаги парадда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Арманистонни ақлини йиғиб олишга чақирди. 

"Арманистон ақлини йиғиб олиши керак. Арман сиёсатчилари, диаспораси ўз халқини кулфатга гирифтор қилди. Агар арман халқи Қорабоғ урушидан хулоса чиқара олса, ана шунда минтақада янги давр бошланади", - деди Туркия президенти.

 Бокуда бўлиб ўтган ҳарбий парадда 3 мингдан ортиқ ҳарбий, шунингдек, туркиялик ҳарбий хизматчилар гуруҳи иштирок этди. Парадда янги ҳарбий техникалар намойиш этилди.

Эрдўған Озарбойжонга аввалги сафарини жорий йилнинг 25 февралида Озарбойжон-Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун амалга оширганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид