Самарқанд вилоятида янги қурилган уйда қатор камчиликлар аниқланди
2019 йилда Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида фойдаланишга топширилган уйнинг сув насоси ишламай қолиб, ташқи фасад қисми деворларидаги кафеллар ўз-ўзидан бирин-кетин кўчиб туша бошлаган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабарига кўра, уйда ўрнатилган тарновлар биринчи қор-ёмғирнинг ўзидаёқ кўчиб тушган. Бу дераза ромларини носоз ҳолатга келтирган.
Қайд этилишича, янги қурилган уйнинг битта кириш йўлакларидан бошланган бу ҳолат оқибатида тез кунда бутун уй атрофи кафелга тўлиб кетган. Бундан ташқари, юқори қаватдаги аҳоли ҳам томдан хонадонга сизиб тушаётган сувдан ташвишга тушган.
“Бу ҳақда мазкур уйда яшовчи истеъмолчи Г.Л. 1159 ишонч телефонига мурожаат қилмаганида ким билсин, бу янги уй кейинчалик қай аҳволга келарди?
Мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада Г.Л.нинг уй-жойида ҳақиқатан ҳам эътироз билдирилган камчиликлар борлиги аниқланди”, - дейилади агентлик хабарида.
Маълум қилинишича, “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ инжиниринг компанияси Самарқанд филиалининг ходимлари назорати остида пудратчи ташкилот “Бекмурод Барака Замини” ХК томонидан барча камчиликлар тўрт кун ичида бартараф этилган.
Мавзуга оид
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
10:34 / 05.12.2024
Ҳокимлик балансидаги ордерли уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
07:24 / 02.09.2024