Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Исроил ва Марокаш дипломатик муносабатлар ўрнатишга келишиб олганини маълум қилди
Аввалроқ Судан, БАА ва Баҳрайн Исроил билан муносабатларни яхшилаганди.
Исроил ва Марокаш дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
"Навбатдаги тарихий бурилиш. Бизнинг катта дўстларимиз – Исроил ва Марокаш тўлақонли дипломатик муносабатлар тўғрисида келишиб олди. Яқин Шарқда тинчликка эришишдаги улкан муваффақият", деб ёзди у Twitter саҳифасида.
АҚШ президенти бошқа тафсилотларни маълум қилмаган.
Трамп 23 октябрда Судан ва Исроил муносабатларни яхшилашга киришганлигини эълон қилганди. 15 сентябрда эса Вашингтонда Исроил БАА ва Баҳрайн билан алоқа ўрнатиш бўйича келишув имзолаганди.
Фаластин мазкур келишувларга қарши чиққан.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026