Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг Озарбойжондаги собиқ элчиси Бокуга Анқарадан эҳтиёт бўлишни тавсия қилди
Эроннинг Озарбойжондаги собиқ элчиси Муҳсин Пакайин Теҳрон Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни танқид қилгандан кейин Бокуга Анқарадан эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги 11 декабрда Туркиянинг Теҳрондаги элчисини чақиртириб, унга Эрдўған Бокудаги ҳарбий парадда озарбойжонлик шоир Бахтиёр Ваҳобзоданинг шеъридан парча келтиргани учун норозилик билдирганди. Ушбу шеърда Эроннинг аксарият аҳолиси озарлар бўлган Шарқий ва Ғарбий Озарбойжон вилоятлари ҳамда Озарбойжон чегарасидаги Араз (Аракс) дарёси ёдга олинган бўлиб, Эрдўған келтирган парчада “дарё бўлаклангани” ҳақида айтилган. Тахминларга кўра, айнан шу ҳолат Теҳроннинг норозилигига сабаб бўлган. Шунингдек, “Араз-Араз” деб номланган ушбу шеър туркий халқларни бирлаштириш ғоясини қўллаб-қувватловчи айирмачиларнинг шиори ҳисобланади.
“Эрдўған ушбу шеърни ўқиши билан тарих, географияни билмаслигини ҳамда асарнинг ўзини ва ҳудуддаги вазиятни тушунмаслигини кўрсатди. У Эроннинг озарлар яшайдиган вилоятларининг Эрондан ажратилиши масаласини кўтарди ҳамда Озарбойжон мустақиллигини шубҳа остига қўйди. Анқара ўз дўстлиги билан Бокуга ёмон хизмат кўрсатмоқда: Боку Анқарадан эҳтиёт бўлиши лозим”, деб ёзган Пакайин твиттерда.
Эрдўған 10 декабрда Бокуда Озарбойжон қуролли кучларининг Тоғли Қорабоғдаги ғалабаси шарафига ўтказилган ҳарбий парадда иштирок этганди.
Мавзуга оид
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
09:40 / 14.07.2026
Трамп Эронга қарши янги зарбаларни эълон қилди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
08:58 / 14.07.2026