Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ иштирокида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик суви тизимларини қуриш лойиҳаси амалга оширилади
Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чиноз, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларини канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик суви ҳамда оқава таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (Фаза-3)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича:
а) Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Ўзбекистонга “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик суви ҳамда оқава таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (Фаза-3)” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йил мобайнида қайтариш муддати билан 161,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши маъқулланган;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 185,8 млн. АҚШ долларини, шу жумладан:
ОТБ қарзи – 161,0 млн. АҚШ долларини;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси – қўшилган қиймат солиғини қоплаш, солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишда 24,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади;
в) лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2021-2025 йиллар) ташкил этади.
Белгилаб қўйилишича:
“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган;
Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ўзсувтаъминот” АЖ билан биргаликда лойиҳаларнинг сифатли амалга оширилиши ва ОТБ қарз маблағларининг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади;
лойиҳани амалга ошириш даврида молиявий ва бошқа харажатларни тўлаш ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон молия вазирига:
Ўзбекистон номидан ОТБ билан лойиҳани амалга ошириш учун қарз битимини;
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Ўзсувтаъминот” АЖнинг “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ОТБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилади.
Мавзуга оид
11:50 / 08.06.2026
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
09:15 / 08.06.2026
Барча ҳокимлар Тошкент вилояти тажрибасини ўрганмоқда
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:20 / 20.05.2026