Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon, Facebook ва Google асосчиларининг бойлиги бир ҳафтада 8,5 млрд долларга камайди
Дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги 2,4 млрд долларга —182,2 млрд долларгача камайган.
Жефф Безос, Марк Цукерберг, Сергей Брин ва Ларри Пейжнинг бойлиги бир ҳафта ичида 8,5 млрд долларга камайди, деб ёзмоқда Forbes.
Қайд этилишича, бунга юқоридаги миллиардерларнинг активлари асосини ташкил этувчи Amazon, Facebook ва Google компанияларининг акциялари нархи тушгани сабаб бўлган.
Amazon бош директори ва дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги 2,4 млрд долларга —182,2 млрд долларгача камайган. Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг бойлиги 2,2 млрд долларга (100,5 млрд долларгача), Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг бойлиги эса 2 млрд ва 1,9 млрд долларга — мос равишда 78,2 млрд ва 76 млрд долларгача камайган.
9 декабр куни Федерал савдо комиссияси (FTC) Facebook компаниясини судга бергани хабар қилинди. FTC ўз баёнотида комиссия соғлом рақобат тикланиши учун Instagram ва WhatsApp сотилишига эришмоқчи эканлигини билдирган.
Шу куни АҚШнинг 48 штати ҳам компанияни монополияда айблаб судга берди.
«Facebook қарийб ўн йил давомида майда рақобатчиларни синдириш, рақобатни йўқ қилиш учун монополиядан фойдаланиб келди ва буни оддий фойдаланувчилар ҳисобига амалга оширди», — деди Ню-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026