Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусга қарши вакцинадан фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат берилди
Вакцина биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва қариялар уйида яшовчи кексалар учун бўлиши кераклиги айтилмоқда.
AҚШ Маҳсулот ва дори воситалари назорати бошқармаси мамлакатда Pfizer/BioNTech вакцинасидан фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат берди, деб ёзмоқда BBC.
Президент Доналд Трампнинг маълум қилишича, оммавий вакцинация “24 соат ичида” бошланади. Бунда энг биринчи навбатда хавф гуруҳидагилар эмланади.
Pfizer шу ой охиригача AҚШга 6,4 миллион доза вакцина етказиб беришни режалаштирган. Ҳар бир кишига 2та доза ҳисобланса, бу 3 миллион кишига етади. AҚШ аҳолиси эса 330 миллион.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси маълумотларига кўра, вакцина биринчи навбатда 21 миллион нафар тиббиёт ходими ва қариялар уйларида яшовчи 3 миллион нафар кекса учун бўлиши керак.
Аммо мамлакат бўйича муҳим бўғинларда ишловчи кишилар сони тахминан 87 миллион. Уларга вакцина қандай тақсимланиши ҳақида ҳали кўп нарса аниқ эмас. Қайси соҳа ходимлари биринчи навбатда эмланиши ҳақида штатлар қарор қабул қилиши айтилмоқда.
Расмийларга кўра, АҚШда юқори хавф гуруҳида бўлмаганлар коронавирусга қарши вакцинани 2021 йил баҳорда олишади.
АҚШ буюртма берган яна бир вакцина – Moderna ҳам ҳозирги кунда Миллий тиббиёт институтида ўрганилмоқда, у ҳам яқин орада фавқулодда вазиятларда қўллаш учун тасдиқланиши кутилмоқда.
Pfizer/BioNTech вакцинасини эса ҳозиргача АҚШдан ташқари Буюк Британия, Канада, Баҳрайн ва Саудия Арабистонида фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун маъқулланган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026