Ўзбекистон | 10:54 / 12.12.2020
20513
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид