Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда болалар учун янги телеканал очилади
“Aqlvoy” номли болалар кўнгилочар-маърифий телеканали ташкил этилади. Бу янги қабул қилинган “Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналиши маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш.
Маълум қилинишича, янги телеканал ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.
Шунингдек, “Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади. Республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади.
Мавзуга оид
14:31 / 03.07.2025
«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
16:54 / 20.01.2025
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
14:30 / 14.10.2024
Гуржистон ТВ-каналлари ҳукмрон партия ролигини кўрсатишдан бош тортди
09:39 / 28.09.2024