Ўзбекистон | 13:21 / 14.12.2020
20183
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида 14 соат ичида 13та машина ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 13 декабр куни соат 19:00дан 14 декабр куни соат 9:00га қадар А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 258-, 259- ва 265-км ҳудудларида жами 3та ҳолатда 13та турли русумдаги автотранспорт воситаларининг музлама йўлларда бошқарувни йўқотиши йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлган.

Воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этди.

Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриш ва ҳушёрликни йўқотмасликни сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид