Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг “Моссад” разведкасига янги раҳбар тайинланди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроилнинг “Моссад” разведкасига янги раҳбар тайинлади. Ушбу лавозимни разведканинг амалдаги раҳбари ўринбосари эгаллайди. Бу ҳақда бош вазир девонхонасида маълум қилинган.
Бироқ хабарда “Моссад”нинг янги раҳбари исми келтирилмай, у “Д” деб белгиланган.
“Бугун (15 декабрда) бош вазир Бинямин Нетаняху “Моссад” директори ўринбосари Д.ни разведка хизматининг кейинги директори этиб тайинлашга қарор қилди. Д. “Моссад”нинг тажрибали фахрийси ҳисобланади”, дейилган хабарда.
Бош вазир девонхонасида таъкидланишича, ушбу тайинлов айни вақтда олий давлат лавозимларига тасдиқлаш бўйича давлат комиссиясида кўриб чиқилмоқда.
“Моссад”нинг амалдаги раҳбари Йоси Коэн ушбу лавозимга 2015 йил декабрда Нетаняху томонидан тайинланганди ва 2016 йил январда разведкага 5 йил раҳбарлик қилган Тамир Пардо ўрнини эгаллаганди.
Мавзуга оид
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026