Жаҳон | 21:10 / 15.12.2020
1747
2 дақиқада ўқилади

Италия ҳукумати мавжуд  чекловларни янада қатъийлаштириш кераклигини маълум қилди

Италия якшанба куни коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдирди ва Европада биринчи ўринга чиқди.

Фото: AFP

Италия ҳукумати учинчи тўлқиннинг олдини олиш учун мавжуд чеклов чораларини янада қатъийлаштиришга мажбур. Бу ҳақда Италия бош вазири Жузеппе Конте La Stampa газетасига берган интервюсида маълум қилди.

 «Энди янги чекловлар керак. Биз қандай қилиб бўлса ҳам учинчи тўлқиннинг олдини олишимиз шарт, чунки у ҳалокатли оқибатларга олиб келади», — деди Конте.

 У рождество байрамида мамлакатни «янги босим» кутаётганини айтди. Контенинг сўзларига кўра, унга фақат мамлакат коалицион раҳбариятининг биргаликдаги саъй-ҳаракати билангина бас келиш мумкин.

Италия якшанба куни коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдирди ва Европада биринчи ўринга чиқди.

 Конте 4 декабрда 21 декабрдан 6 январгача Италиянинг 20та региони ўртасида фақат иш, даволаниш ёки муҳим иш билангина ҳаракатланишга рухсат берилган фармонни имзолаганди.  Италияликларга рождество ва янги йил байрамларида ўзлари яшаётган шаҳарни тарк этмаслик тавсия қилинган. Бу кунларда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланган.

Италияда 5 ноябрдан фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Жумладан, соат 22:00дан 5:00гача комендантлик соати амал қилади, савдо марказлари, музей ва галереялар дам олиш кунлари ишламайди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Италияда коронавирус пандемияси бошланганидан буён 1 млн 855 минг киши касалликка чалинган, 65 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид