Ўзбекистон | 15:46 / 16.12.2020
11062
1 дақиқада ўқилади

ИИВнинг текширув бўйича функцияларидан бири бекор қилинади

Фото: KUN.UZ

Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги функциялар бекор қилиниши режалаштирилган:

Ички ишлар вазирлигининг транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияларида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини текшириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги, пул тушумининг банк кассаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиши.

Эксперимент тариқасида 2022 йил 1 мартга қадар солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига инкассо топшириқномаларини қўйиш ва операцияларни тўхтатиб туриш функцияси фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид