Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг жавоблари эълон қилинади
Жавобларни таълим муассасасининг ўзи орқали, тест топширган абитуриентлар эса ДТМ сайти орқали билиши мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг жавоблари бугун, 17 декабрда эълон қилинишини маълум қилди.
2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларини 2 хил йўл билан билиш мумкин.
“Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасалари орқали, тест топширган абитуриентлар эса Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали билишлари мумкин”, – деб хабар бермоқда вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги 201та коллеж ва 185та техникумга жами 154 765та квота ажратилган. Бу ўринлар учун 260 021 нафар талабгор ҳужжат топширган. Саралаш имтиҳонлари эса 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилди.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
11:44 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 14 та “яшил” техникум очилади
18:59 / 06.03.2026
Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 баробар оширилади
10:03 / 12.02.2026