Жаҳон | 20:33 / 18.12.2020
3281
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони бир миллиондан ошди

Энг кўп эмланганлар сони Хитойда бўлиб, 28 ноябр ҳолатига бу ерда 650 минг киши вакцинация қилинган.

Фото: EPA

Дунёнинг тўрт мамлакатида вакцинация кампанияси ўтказилмоқда ва айни пайтга келиб бир миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, 1,1 миллион нафардан ортиқ киши эмланган бўлиб, булар Буюк Британия, АҚШ, Хитой ва Россия фуқароларидир.

Энг кўп эмланганлар сони Хитойда бўлиб, 28 ноябр ҳолатига бу ерда 650 минг киши вакцинация қилинган.

Буюк Британияда 15 декабр ҳолатига эмланганлар сони 137,8 минг, Россияда эса 320 минг кишини ташкил этмоқда.

 АҚШда вакцинация ишлари ушбу ҳафтада бошланган. Бу ерда 17 декабр ҳолатига 50 мингга яқин киши эмланган.

Мавзуга оид