Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин МДҲ давлатларига коронавирусга қарши вакциналарни биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди
Яқин вақт ичида Россиянинг коронавирусга қарши янги вакциналари пайдо бўлади. Бу ҳақда Владимир Путин МДҲ саммитида айтиб ўтди. Путин МДҲ давлатларига аҳолини эмлаш ва вакциналарни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклиф билан чиқди.
Фото: kremlin.ru
Россия бунга қизиқиш билдирган МДҲ бўйича шерикларнинг барчасига ёрдам кўрсатди ва кўрсатишда давом этади, деди Владимир Путин. Коронавирус бўйича тадқиқотлар 1,3 миллионта тест тизимлари ва реагентлар тақдим этилди, кўплаб МДҲ давлатларига россиялик шифокорлар ва эпидемиологлар миссиялари юборилди.
«Биз барча Ҳамдўстлик мамлакатларига Россия вакциналари ёрдамида аҳолини эмлаш ишларида ёрдам беришга тайёрмиз», - деди Путин. У вакциналар ишлаб чиқаришни биргаликда йўлга қўйишни таклиф қилди. Россия ушбу ишга тайёр ва бундан манфаатдор, дея қўшимча қилди у.
«Бу бизнинг мамлакатларимиз аҳолиси учун жуда муҳимдир», - деди Путин. У МДҲ доирасида миллионлаб фуқаролар чегаралар бўйлаб ҳаракатланишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
15:51 / 15.01.2026
Bloomberg: Трампнинг махсус вакиллари Путин билан учрашиши мумкин
09:50 / 15.01.2026
Трамп: Путин тинчликни истаяпти, келишувга Зеленский тўсқинлик қиляпти
22:33 / 09.01.2026