Ўзбекистон | 11:40 / 18.12.2020
3239
4 дақиқада ўқилади

Узоқ кутилган чет эл сафарлари Beeline'нинг манфаатли роуминги билан янада қулайроқ ўтади

Узоқ вақтли изоляция ва бутун дунё бўйлаб чегаралар ёпилгандан сўнг, айни дамда қатор мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, айрим хорижий давлатларга доимий рейслар тикланди. Ушбу янгилик саёҳат ихлосмандларини, шунингдек иш сафарини кутаётганларни бефарқ қолдирмади.

Ҳар қандай саёҳат маълум молиявий харажатлар билан боғлиқ. Сафар олдидан ҳар бир киши пулни тежашнинг барча усулларини ўрганади, шу билан бирга саёҳатдан энг ижобий таассуротлар қолишини истайди.

Абонент роумингни улаш ҳақида ўйлаганда, хизмат учун улкан тўловлар кўз олдидан ўтади. Ҳозирга қадар роумингда алоқа ва Интернет анча қиммат ва маҳаллий SIM-картани сотиб олиш анча арзон деган фикр бор. Аммо, ҳозирги вақтда «Beeline» абонентлари ўз рақамларидан чет элда Ўзбекистондаги каби бемалол фойдаланишлари ва шу билан бирга кераксиз харажатлар ҳақида ўйламасликлари мумкин.

Beeline абонентларга саёҳатдан олдин, роумингнинг манфаатли таклифларини ўрганиб чиқишни ва бошқа мамлакатга етиб бориши билан вақтларини ва ҳаттоки кунларини сарфламасликлари учун мос вариантни аввалдан ёқишни маслаҳат беради. Энг муҳими эса – ортиқча ҳаражат қилмаслик.

Чет элга чиқувчи абонентлар учун махсус Beeline қулай ва манфаатли роуминг тарифларини ишлаб чиқди, шунда абонент чет элдаги саёҳати даврида ўз мобил рақамидан бемалол фойдалана олади.

Eвропа, Осиё ва дунёнинг бошқа давлатларида (Австрия, Болгария, Бельгия, Венгрия, Буюк Британия, Вьетнам, Гонконг, Германия, Дания, Миср, Канада, Камбоджа, Хитой, Корея, Кипр, Латвия, Малайзия, Индонезия, Исроил, Испания, Норвегия, Голландия, Польша, Португалия, Руминия, Словакия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Туркия, Финландия, Франция, Филиппин, Шри-Ланка, Чехия, Швейцария, БАА, Қатар) абонентлар мамлакатда бўлган кунлар сонини ҳисобга олган ҳолда ўзлари учун энг мос Интернет-тўпламни танлашлари мумкин.

Бир неча кунлик қисқа саёҳат учун абонент атиги 39 000 сўмга кичик тўпламни улаши мумкин – кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар учун 5 дақиқа, шунингдек 50 Мб Интернет-тўплам ичига киритилган.

Узоқ муддатли саёҳат учун, шунингдек Интернетнинг фаол фойдаланувчилари учун 30 кун давомида амал қиладиган бир нечта вариантлар мавжуд.

  • 59 000 сўм эвазига 300 Мб Интернет-тўплам;
  • 89 000 сўм эвазига 500 Мб Интернет-тўплам;
  • 149 000 сўм эвазига 1000 Мб Интернет-тўплам.

Қулай роуминг пакетини улаб, саёҳатчилар юқорида кўрсатилган мамлакатлар ҳудудларида ёқилган дақиқалар ва мегабайтлардан фойдаланишлари мумкин.

Мақола сўнгида дақиқалар тўплами тугаган тақдирда, аммо сиз зудлик билан қўнғироқ қилишингиз керак бўлганда, нима қилиш кераклиги ҳақидаги маслаҳат билан бўлишамиз - шунчаки 5 дақиқа ва 50 Мб тўпламни фаоллаштиринг, агар сизда ҳали ҳам олдинги Интернет-тўпламидан Мб қолган бўлса, у ҳолда Telegram, WhatsApp, IMO орқали қўнғироқ қилинг. Мб тўплами ҳар қандай Интернет-трафикка ва ҳар қандай 2G, 3G, 4G тармоғига сарфланади - шунинг учун қўшимча харажатлар бўлмайди.

Роумингдаги барча фойдали таклифлар ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин: beeline.uz/uz/products/services#mejnar

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид