Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари ўзгарди
Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.
Комилжон Эркинович Собиров Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Комилжон Собиров шу вақтгача Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У янги лавозимда 2020 йил мартидан буён вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Отабек Балтабоевич Юсуповнинг ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифидан кейин вилоятда 4 ҳудудда - Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Боғот ва Хонқа туманларида янги раҳбарлар иш бошлади. Шунингдек, Ботир Озодович Саидов вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
10:44 / 27.02.2026
Хоразмда ёш истеъдод эгаси президент совғаси билан тақдирланди
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
09:39 / 14.02.2026