Жамият | 18:19 / 19.12.2020
9046
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда қурилаётган янги объектлар

18 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда айни пайтда бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган ижтимоий объектлар, йўллар, йўл ўтказгичлар, маданий ва кўнгилочар масканлар бўйлаб пресс-тур уюштирилди. 

Дастлаб Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрилди. Марказнинг умумий майдони 8,5 гектар, баландлиги 65 метрни ташкил этади. Бугунги кунда бинонинг асосий конструктив ишлари бажарилган. 1350 нафар ишчи қурилиш ишларида қатнашмоқда. Марказдаги катта залга Усмон Қуръони жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Марказда ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференциялар зали, галерея, тадқиқотлар маркази, 100 мингтагача қўлёзма сақланувчи кутубхона ҳам барпо этилмоқда. 630 та автомашина сиғимига эга автотураргоҳ ва 14 та лифт ҳам бўлади.

ОАВ вакиллари пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 5-Иссиқлик маркази, Адиблар хиёбонида, янги ташкил этилган Янгиҳаёт туманидаги «Flowers Garden» боғида ва Тошкентда янги очилган металлургия заводида ҳам бўлишди.

E1p5YGfBmpwqpWm3ky9nTpkJ9IAZGwrf.jpg (1000×650)

Мавзуга оид