Жаҳон | 15:41 / 19.12.2020
1581
1 дақиқада ўқилади

Италияда икки ҳафталик умуммиллий карантин жорий этилади

Қайд этилишича, ушбу чоралар мамлакатни коронавируснинг учинчи тўлқинидан ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилмоқда.

Фото: Getty Images

Италияда 24 декабрдан 6 январгача умуммиллий карантин жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жузеппе Конти маълум қилди, деб хабар бермоқда La Repubblica нашри.

 Хабарда айтилишича, ушбу давр мобайнида барлар, ресторанлар ва дўконлар (озиқ-овқат дўконларидан ташқари) ишламайди. Тўрт иш куни давомида (28, 29, 30 декабр ва 4 январ) оралиқ масофаси 30 километргача бўлган кичик шаҳарлар орасидагина сафарга чиқишга рухсат берилади.

Қайд этилишича, ушбу чоралар мамлакатни коронавируснинг учинчи тўлқинидан ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилмоқда.

Аввалроқ Нидерландия беш ҳафталик локдаун жорий этганди

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид