Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси январ-ноябр ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1,9 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 838,9 млн доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 418,6 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 1,6 млрд доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 460 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 592 млн долларга тушган.
Мавзуга оид
16:06 / 13.02.2026
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
18:04 / 12.02.2026
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
12:27 / 06.02.2026