Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия коронавируснинг янги тури сабабли Британиядан рейсларни қабул қилишни тўхтатди
Нидерландия ҳукумати Британияда коронавируснинг тезроқ тарқалувчи янги тури аниқлангани сабабли 1 январгача у ердан рейслар қабул қилишга чеклов киритди.
Нидерландияда ҳам вируснинг ушбу тури билан касалланганлар аниқланган. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш миллий институти вируснинг мамлакатга олиб кирилиши хавфини минималлаштиришни тавсия қилган.
“Нидерландияда декабрда олинган намуналарда Британияда кузатилаётган тур аниқланди. Британиядан олинган охирги хабарлар билан боғлиқ ҳолда бу ҳодиса қўшимча ўрганилади”, деб айтилган Нидерландия ҳукумати баёнотида.
Чеклов 20 декабрдан кучга киради.
19 декабрда Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда коронавируснинг янги тури аниқланганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, у вируснинг дастлабки вариантидан 70 фоизга юқумлироқ ҳисобланади. Шу сабабли Лондон ва Англиянинг жануби-шарқида 20 декабрдан коронавирусга қарши кураш чоралари қатъийлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026