Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Абдукарим Мирзаев Туркиядан депортация қилинмайди
Истанбулда ҳибсга олинган ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев Туркиядан депортация қилинмайдиган бўлди. Бу ҳақда Истанбул миграция бошқармасига асосланиб, Registon TV хабар берди.
«Унинг озод этилиши эса вақт масаласи», – дейилади журналист ишлаб келган телеканал ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қамоққа олинган эди. Адвокатининг маълум қилишича, у гўёки «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган.
Дастлабки текширувларда мазкур гумон тасдиқланмаган бўлса-да, журналистни Туркиядан депортация қилишга қарор қилинганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистонда Абдукарим Мирзаевга нисбатан ҳеч қандай иш очилмагани ва у қидирувда эмаслигини маълум қилган.
Аҳлоқий-маърифий мавзулардаги ҳикоялари билан танилган журналист айни пайтда Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти саналади.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026