Жаҳон | 19:32 / 22.12.2020
3308
2 дақиқада ўқилади

Жиноятчилар коронавирусга қарши вакцинани ўғирлашга уринишлари мумкин - Интерпол 

Коронавирусга қарши вакциналарнинг жойларга етказилиши жиноятчилик даражасини ошириши мумкин. Жиноий тўдалар вакцинани ўғирлашга уринишлари мумкин. Бундан Интерпол бош котиби Юрген Шток огоҳлантирди.

Фото: Getty Images

“2021 йилда вакциналар “суюқ олтин”га айланади. Улар келаси йил аҳоли орасида тарқатиладиган энг қимматли нарса ҳисобланади. Жиноий ташкилотлар бунга тайёр туриптилар”, деб айтган Шток.

Унинг таъкидлашича, вакциналар етказилиши билан жиноятчилик даражаси кескин ўсиши мумкин. Вакциналарни ташувчи транспортга ҳужум қилиш, уларни ўғирлаш ва етказиб бериш занжирини узишга уринишлар амалга оширилиши мумкин. Кўплаб жойларда “қимматли восита”ни қўлга киритиш учун коррупция авж олиши мумкин.

Декабр бошида Интерпол коронавирусга қарши вакциналар ташилиши билан боғлиқ ҳолда уюшган жиноятчилик даражаси ўсишидан огоҳлантирганди. ЖССТ маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда вакциналарни ишлаб чиқариш бўйича 170тага яқин лойиҳа мавжуд.

Мисол учун, Германияда махфий жойларда сақланадиган вакциналарни хавфсиз ташиш учун федерал полиция жалб қилинади. Жиноий тўдалар томонидан солинадиган таҳдиддан ташқари, эмлашга қарши чиқувчи гуруҳлар томонидан саботаж уюштирилиши хавфи ошмоқда.  

Мавзуга оид