Ўзбекистон | 08:14 / 23.12.2020
50919
1 дақиқада ўқилади

Бухорода йўлда кетаётган машинанинг газ баллони портлади

Жорий йилнинг 22 декабр куни соат 17:30ларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар, Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ж.Р. "Ваз-21063" русумли автомобилни бошқараётиб, "Дилкушо" кесишмасига етган вақтида транспорт воситасининг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Фото: Getty Images

 ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, чақнаш натижасида ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид