Самарқанд ва Қорақалпоғистонда икки киши совуқдан ҳалок бўлди
Декабр ойида Ўзбекистонда камида икки киши совуқ қотиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 6 декабр куни бедарак йўқолгани учун қидирувга берилган Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани Саришингул овулида яшаган, 1991 йилда туғилган Н.Р.нинг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади Кулаб овулидан топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, у «тананинг умумий совуқ қотиши»дан ҳалок бўлган.
Худди шундай ҳолат Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ҳам юз берган. Шу йил 17 декабрдаги маълумотга кўра, «Фаровон Йўлдошобод» МФЙ ҳудудида жойлашган «Агросаноат» МЧЖга тегишли дала майдонидан Осиё миллатига мансуб, 30–35 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган.
Суд-тиббий экспертизаси у ҳам «тананинг умумий совуқ қотиши»дан вафот этганини кўрсатган.
Кўрилган чоралар натижасида жасаднинг шахси аниқланган. У Нарпай туманида яшаган, 1990 йилда туғилган Н.В. экани маълум бўлган.
«Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:43 / 27.11.2024
Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини онлайн қиморда ютқазиб қўйди
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024