Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 47-автобусда ёнғин содир бўлди
Жорий йилнинг 23 декабр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида автобусда ёнғин чиққани тасвирланган видеолавҳа тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 22 декабр куни соат 14:50ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Бобур кўчасида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтида, автобуснинг двигател қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:36
Тошкент бош режаси баҳорда ўзгартирилиши мумкин – Murad Buildings
11:25
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
12:08 / 12.02.2026
Сергелида чиқинди ташувчи машина ёниб кетди
10:38 / 12.02.2026