Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди
2020 йил 24 декабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мисрнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Амира Фаҳмийни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олиб, элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссияни бажаришда муваффақият тилади.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон – Миср муносабатларининг ҳамда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари бўйича ҳамда турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025