00:38 / 25.12.2020
9641

Эрон АҚШнинг эҳтимолий ракета зарбаларига тайёргарлик кўрмоқда

Душанба куни АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги 154 дона Tomahawk қанотли ракеталари жойлаштирилган USS Georgia зарба берувчи сувости кемаси Форс кўрфази акваториясига кириб келганини маълум қилди.

Фото: Twitter/Obs_IL

АҚШнинг эҳтимолий ракета зарбаларини кутаётган Эрон ядровий объектлари яқинида қўшимча тарзда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини жойлаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Кувайтнинг Al Qabas газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, Эрон кутилмаган ҳарбий ҳодисаларга эҳтиёт чораси сифатида ядровий объектларининг ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилинишини кучайтирмоқда. Қайд этилишича, президент Трампнинг Оқ уйни тарк этиши олдидан ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин.

Манбаларнинг сўзларига кўра, ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Фордо ядровий объекти яқинида Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига қўшимча равишда "Бовар-373" мажмуасини жойлаштирган.

Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, Эрон ҳудудида жами 17та ядровий объект мавжуд.

Душанба куни АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги 154 дона Tomahawk қанотли ракеталари жойлаштирилган USS Georgia зарба берувчи сувости кемаси Форс кўрфази акваториясига кириб келганини маълум қилди.

Бундан ташқари, араб манбаларининг маълумот беришича, шунингдек, қанотли ракеталар билан жиҳозланган Исроил сувости кемаси ҳам Форс кўрфазига кирган.

Top