Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновини йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқиляпти
Шу йилнинг 24 декабр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчиси, бош вазир биринчи ўринбосари Артём Новиков билан видеоконференция шаклида кенгайтирилган музокаралар ўтказди.
Кун тартибининг асосий мавзуси сифатида алоҳида йўналишлар бўйича аввал тузилган қўшма ишчи гуруҳлар доирасида савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда 8 декабр куни Фарғонада бўлиб ўтган Ўзбекистон чегара ҳудудлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегара ҳудудларидаги ваколатли вакиллари кенгашининг 3-йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан вазирлик ва идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Томонлар тезкорлик билан ўрганишни талаб этувчи аниқ масалаларни кўриб чиқди ва уларни зудлик билан ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқди.

Мулоқот чоғида транспорт, логистика соҳасида стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг устуворлиги таъкидланди. Ҳаво ташувларининг қайта тикланиши ижобий баҳоланиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, транспорт соҳасидаги қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўл йўлагини яратиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026