20:28 / 25.12.2020
3407

Тунисда фавқулодда вазият режими ярим йилга узайтирилди 

Тунис президенти Каис Саид мамлакатда 2015 йилда киритилган фавқулодда вазият режимини узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади.  

Фото: AFP 2020 / Fred Dufour

Фавқулодда вазият режими яна 6 ой - 2020 йил 26 декабрдан 2021 йил 23 июнгача амал қилади. Режим 2015 йил 24 ноябрда Тунис пойтахти марказида теракт содир этилгандан кейин киритилган эди. Ўшанда террорчи-худкуш томонидан президент қўриқлаш хизматининг автобусига содир этилган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши яраланган.

Дастлаб 30 кунга киритилган фавқулодда вазият режими ўшандан бери мунтазам равишда узайтирилиб келинади. Охирги марта у 25 ноябрда бир ойга узайтирилганди. 

Top