Жаҳон | 14:32 / 26.12.2020
5910
1 дақиқада ўқилади

Берлин марказида содир бўлган отишма оқибатида тўрт киши жароҳатланди

Шу йилнинг февралида Кройцбергда юз берган отишмада бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланганди. 

Фото: Paul Zinken / dpa / Global Look Press

Берлин марказида отишма содир бўлди, тўрт киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Berliner Morgenpost нашрининг ёзишича, ҳодиса пойтахтнинг Кройцберг районида юз берган. Жароҳатланганларнинг уч нафари Германия социал-демократик партияси бош қароргоҳи яқинида, яна бири эса Ландвер-канал ёнидан топилган.

Отишма сабаби ҳозирча маълум эмас, деб хабар бермоқда Berliner Morgenpost, отишма содир этганлар қидирилмоқда.

Шу йилнинг февралида Кройцбергда юз берган отишмада бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланганди. 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид