Жаҳон | 22:56 / 26.12.2020
3131
1 дақиқада ўқилади

Германияда 101 ёшли аёл коронавирусга қарши эмланган биринчи инсон бўлди

Мамлакатда вакцинация расман якшанба куни бошланади. Биринчи навбатда 80 ёшдан катталар ва шифокорлар эмланади.

Фото: Matthias Bein / dpa / Global Look Press

Германияда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Мамлакатда биринчи бўлиб Халберштадтдаги қариялар уйида яшовчи 101 ёшли аёл эмланди, деб хабар берди Bild нашри.

 Хабарда айтилишича, қариялар уйида яшовчи 59 кишидан 40 нафари ҳамда 10 нафар ходим ва бошқарувчи директор эмланган.

Улар BioNTech ва Pfizer компаниялари ишлаб чиққан вакцина билан эмланган. Германия ҳукуматининг режасига кўра, оммавий вакцинация 27 декабрда бошланади.

Қайд этилишича, биринчи навбатда 80 ёшдан катталар, қариялар уйлари ходимлари ҳамда шифокорлар эмланади.

Якшанба куни Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатларида ҳам вакцинация бошланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид