Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда вакцинани антитеррор бўлинмаси ва минглаб полициячилар қўриқламоқда
Вакциналар дори воситаларини сақлаш бўйича барча талабларга жавоб берадиган махсус биноларда сақланмоқда ва ўша ердан 450та вакцинация марказига тарқатилади.
25 декабр куни Греция Pfizer-BioΝTech компанияларининг коронавирусга қарши дастлабки 9750 доза вакцинасини олди. Вакциналарни минглаб полиция ходимлари антитеррор бўлинмаси билан ҳамкорликда қўриқлайди, деб ёзади Greek Reporter.
Қайд этилишича, вакциналар дори воситаларини сақлаш бўйича барча талабларга жавоб берадиган махсус биноларда сақланмоқда ва ўша ердан 450та вакцинация марказига тарқатилади.
Греция полицияси ишлаб чиққан махсус режага кўра, вакциналарни антитеррор бўлинмаси ходимлари ва тўрт минг нафар полициячи қўриқлайди.
Ҳукумат вакили Стелиос Петсаснинг сўзларига кўра, Греция коронавирусга қарши биринчи транш доирасида 300 минг доза вакцина олишни мўлжалламоқда. Мамлакатда дастлаб 150 минг кишини эмлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Евроиттифоқнинг барча мамлакатларига коронавирусга қарши вакцина етказиб берилгани ва эртадан оммавий эмлаш бошланиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026